Ҳукумат қарори билан Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди. Идора атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Ёзда Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича кам қувватли (330 МВт) АЭС қурилиши бошланади. «Росатом» учун бу шу турдаги станция қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси ҳисобланади. «Танланган майдон аллақачон текширилган, яроқлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланган», — дейилади расмий хабарда.
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Атом энергияси агентлиги ташкил этилмоқда, у Энергетика вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтади. Агентлик компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, хўжалик жамиятлари ташкил этиш, иқтисодиётдаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳуқуқини олади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг